Andijon shahri aholisi ichimlik suvisiz qoldi
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa1Андижон шаҳри аҳолиси сувсиз қолди. Андижонликлар сув захирасини тўплаб қўйишгани маъқул
Кеча Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи диаметри 1400 мм бўлган «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг Андижон тумани «Хортум» МФЙга қарашли Анжирзор кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келган. Натижада Андижон шаҳри ва унга ёндош туманларнинг айрим ҳудудлари ичимлик сувисиз қолган.
Носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
«Андижон сув таъминоти» МЧЖ эса Андижон шаҳри аҳолисидан ичимлик суви захирасини яратиб олишни сўраган ҳолда, юзага келган ҳолат юзасидан узр сўради.
👉 @xushnudbek 👈
