Вазирлик ва идораларда кадр сиёсати рейтинги жорий этилади

Matn16-may, 2022, 10:471 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Эндиликда вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади.

Бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳити баҳоланади.

Рейтингда қўйидаги баҳолаш индикаторлари ва уларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади:

▪️Асосий индикаторлар:
➖ давлат ташкилотидаги вакансиялар даражаси;
➖ вакант лавозимларнинг ёпилиш муддати;
➖ давлат ташкилотидаги қўнимсизлик даражаси;
➖ инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти;
➖ ходимларнинг юқори малака даражаси кўрсаткичи (фан номзоди, фалфаса доктори, фан доктори);
➖ халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони;
➖ «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш даражаси.

▪️Қўшимча индикаторлар:
➖ маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича;
➖ умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши;
➖ умумий ходимлардаги ёшлар улуши.

📈 Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:

▫️ «Аъло» даража — 81 баллдан 100 баллгача;
▫️ «Яхши» даража — 71 баллдан 80 баллгача;
▫️ «Қониқарли» даража — 55 баллдан 70 баллгача;
▫️ «Қониқарсиз» даража — 54 баллгача.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 475
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek