Давлат хизматидаги вакант лавозимлар ягона портали

Foto30-iyun, 2021, 17:211 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Иш қидираётганлар учун!

vacancy.argos.uz — вакант лавозимлар ягона очиқ портали орқали ишга кириш учун 100 000 дан ортиқ номзод ариза топширди

🔰2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сонли Президент Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш белгиланган.

🔰Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан vacancy.argos.uz портали ишга туширилди.

☝️Портал орқали бугунги кунга келиб, республиканинг 60 та вазирлик, идоралар ҳамда 206 дан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлардаги мавжуд 6 мингдан ортиқ вакант лавозимлар бўйича танлов эълон қилинди.

Вакант лавозимларга 102 000 нафар номзод ҳужжат топширди, 1800 дан ортиқ кадр давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди.

Порталнинг Telegram'даги расмий каналида — @vacancy_argos вакант лавозимлар ҳақида ҳар куни хабар бериб борилади. Бўш иш ўринларига электрон шаклда ҳужжат топширилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek