Жиззах шаҳрида Sambhram университети ташкил этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Жиззах шаҳрида “Sambhram” университети ташкил этилди

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори (401-сон, 29.06.2021 й.) қабул қилинди.

“Sambhram” университети (Ҳиндистон) нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида инглиз, рус ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Университет ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш каби йўналишларда таълим дастурларини амалга оширади.

“Sambhram Group” компанияси (Ҳиндистон) қуйидаги мажбуриятларни олади:

— тўрт йил давомида жами уч миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
— Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратиш, бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этиш;
— Университетга 60 фоиздан кам бўлмаган малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш;
— ҳар йили Университет битирувчиларининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини тегишли мутахассисликлар бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва ҳ.к.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek