Хорижий грантларга талаба юбориш жараёни ҳақида маълумот
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzМаслаҳат.уз гуруҳида шу постга мени тэг қилишибди. Қўлимда бирор маълумот йўқ, изоҳ беролмайман. Аммо ўзини ҳурмат қилган ОТМ бу каби норозиликларга тезда расм…Университетдаги манбаларимиз орқали олган маълумотларимизга қараганда, хорижий грантларга талаба юбориш жараёни бўлиб ҳам айнан жорий йилда аввалгиларга қараганда анча адолатли ўтган. Масалан, ўзи билган бир номзод ҳақида маълумот беришича, IELTS бўйича 6,5 даража олган, корейс тилидан ҳам билими зўр, чин етим (қайсидир каттаконнинг фарзанди ёки бойвочча эмас) талаба грант ютган. Бу фақат битта номзод ҳақида маълумот. Шунга кўра, юқорида аноним қолдирилган пост унчалик ҳақиқатга мос эмас, дейишмоқда.
Албатта бу расмий жавоб эмас. Шунчаки ўзимиз қизиқиб кўрганимизда олинган маълумотлар холос. Қайси томон ҳақлиги тўғрисида тугал хулоса беришга ҳаққимиз ва далилимиз йўқ.

