Тошкентда Дебрецен университети иш бошлайди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Жорий йил Тошкентда Венгриянинг Дебрецен университети иш бошлайди
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги икки мамлакат расмий делегациялари муҳокамасида маълум қилинди.
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Дебрецен университети ўртасида мазкур университетнинг таълим дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган.
Ушбу битим университетнинг биотехнология, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги каби таълим соҳаларида таълим дастурларини амалга оширишни назарда тутади.
Венгрия ҳукумати томонидан ажратиладиган грантлар асосида ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари орасидан 100 киши Венгрия ОТМларига ўқиш учун юборилади.
👉 @xushnudbek 👈





