Бўш иш ўринларини топиш учун фойдали порталлар
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЯқинда иккита бўш вакант жойлар порталига кўзим тушди, сизларга ҳам тавсия қилай дедим.
Биринчиси, vacancy.argos.uz - давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали. Портал Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Шунингдек, @vacancy_argos каналида энг янги вакант жойлар доимий эълон қилиб борилади.
Иккинчиси, xt.uzedu.uz/Vacancy/ListView - халқ таълими тизимидаги бўш вакант ўринлар портали. Портал Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Иш қидираётган фуқаролар, айниқса яқинда ўқишни тугатган битирувчи ёшлар учун фойдаси тегади деган умиддаман.
👉 @xushnudbek 👈




