Давлат органларидаги вакант лавозимлар бўйича статистика

Matn7-fevral, 2022, 19:551 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Вакант лавозимлар учун энг кўп очиқ танлов ўтказган давлат органлари маълум қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил қилган брифингда маълум қилинишича, бугунгача энг кўп танлов Ёшлар ишлари агентлиги тизимида ўтказилган бўлиб, 14 минг 564 тани ташкил қилади. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси тизимида 4 минг 823 та, Халқ таълими вазирлиги тизимида 3 минг 636 та, Молия вазирлиги тизимида 3 минг 788 та танловлар ўтказилган.

Кадрларни танлов орқали ишга қабул қилишда ҳудудлар кесимида Фарғона вилояти (4 510) етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятида 4 070 та, Самарқанд вилоятида 4 052 та, Андижон вилоятида 3 490 та вакант лавозимлар учун танлов эълон қилинган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 892
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek