Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда
Бош Прокуратура IT-мутахассисларини ишга таклиф қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига:
• дастурловчи;
• маълумотлар базаси администратори;
• корпоратив тармоқ администратори;
• техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис;
• веб-дизайнер;
• ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилинади.
Ойлик иш ҳақи 5 млн. сўм ва ундан ортиқни ташкил қилади.
Бошқарма ходимларига прокуратура ходимлари учун назарда тутилган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.
Қўшимча маълумот учун:
(тел: 0-371-233-74-57)
Электрон почта манзили: 23boshqarma@prokuratura.uz
Ҳужжатлар 20 майдан 30 майга қадар қабул қилинади.
- 👍 9



