Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича БМТ тарғибот кампанияси
«Энди жуда кеч»
БМТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича катта тарғибот кампаниялари ўтказиб туради. Масалан, юқорида «Энди жуда кеч» шиори билан туркум тарғибот материалларини кўриб турибсиз.
Йўлда хавфсизлик энг муҳим қоидаларига амал қилмаслик оқибати ўлим билан тугаши мумкинлигини креатив усулда тушунтирмоқчи бўлишган.
1. Ичишни ташлаш учун энди жуда кеч
2. Секинроқ ҳайдаш учун энди жуда кеч
3. Хавфсизлик камари тақиш учун энди жуда кеч
4. Шлем кийиш учун энди жуда кеч (мотоцикл ҳайдовчилари учун)
5. Кўринарли бўлиш учун энди жуда кеч (қоронғу пайти ёрқин рангли кийим киймайдиган пиёдалар ва велосипедчилар учун)
Бизда ҳам шу каби таъсирли тарғиботларни кучайтириш керак. Ўзимиз бунақа сифатли ярата олмасак, ҳеч бўлмаса хорижда қилинганларини тарқатсак ҳам бўлаверарди. Аммо минг афсуски, бу борада ҳам анча сустмиз. Ўзи қай даражада аччиқ бўлмасин, йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласида жуда қолоқмиз.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1232


