Қўйлиқ бозори бузилмайди: ҳокимлик баёноти

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Қўйлиқ деҳқон бозорининг асосий биноси ва кириш қисми

«Қўйлиқ» бозори бузилмайди — Пойтахт ҳокимлиги

«Қўйлиқ» бозорини шаҳар эҳтиёжлари учун олиб қўйиш масаласи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, «Қўйлиқ» деҳкон бозорининг тўлиқ ҳудуди давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаган. Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади.

Бунда, асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади.

«Қўйлиқ» буюм бозори ҳам тўлиқ олиб қўйилмайди. Бу ерда ҳам автотураргоҳ ҳудуди ва бир нечта вақтинча қурилмаларнинг ўрни ишларга жалб этилиб, улар учун компенсация маблағлари тўлаб берилади.

Буюм бозорининг ҳам асосий павильони ўз жойида қолади.

Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ҳудудлар ўрнида йўл ўтказгич қурилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 653
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek