Ҳокимларнинг маҳаллий Кенгаш раиси бўлиши бекор қилиниши мумкин
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❗️Президент ҳокимларни бир пайтда Маҳаллий Кенгаш раиси бўлиши ҳақидаги қоидани чиқариб ташлашни таклиф қилди
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини ислоҳ қилишдаги муҳим масала – бу жойларда ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратишдир.
Шундан келиб чиқиб, ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келди, деб ҳисоблайман.
Бу эса ҳудудларда ҳокимликлар фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.
Биз халқ вакиллик органлари ваколатларини бундан буён ҳам янада кенгайтириш йўлидан борамиз", — деди Шавкат Мирзиёев.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 41

