Мирзо Улуғбек ворислари танлови ғолиблари тақдирланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Manba:Xushnudbek Xudoyberdiyev

Кеча Тошкентдаги ИННО технопаркда 3 кун давом этган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичи ғолиблари тақдирланди. Жами 280 нафар ёш олим орасидан 100та ғолиб саралаб олинди ва уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 20 баравари (5 400 000 сўм) миқдорида пул мукофотлари берилди.

Иқтидорли ёшлар турли йўналишларда лойиҳа ва ишланмалар билан қатнашди: биотехнологиядан тортиб, 3D моделлаштиришгача, муқобил энергия турлари, робототехника, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва ҳ.к.

Келгусида ушбу инноватор кадрларни Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшадиган соҳаларга жалб қилиш мумкин.

  • 👍 502
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek