Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси танлови эълон қилинди

Matn6-avgust, 2021, 10:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

“Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танлови эълон қилинди

Танлов Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 20 июлидан 20 августига қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSejF2t4nprDAjYjOqj9bN0M6zkVi6yv1XYmtCq9ci2CPqkT4g/viewform

Танлов ғолиблари 21 октябрь - ўзбек тили байрами арафасида:

🥇1-ўрин соҳиби “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” I даражали дипломи, 30 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони;

🥈2-ўрин соҳиби “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” II даражали дипломи, 20 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони;

🥉3-ўрин соҳиби “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” III даражали дипломи, 10 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланадилар.

👉Батафсил маълумот

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek