Ўқитувчиларга меҳнат таътили тўлови тўланиши бошланади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Ўқитувчиларга кечикаётган меҳнат таътили тўлови бугундан тўланишни бошлайди

Сўнгги кунларда ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги бўйича мурожаатлар кўпайганди.

Халқ таълими вазирлигининг хабар қилишича, "УзАСБО" дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди.

Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.

Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 809
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek