Заковатда битта савол учун 62 млн сўм мукофот берилди
Ҳалиям ўтирибсизми? “Заковат”га қизиқарли ва теша тегмаган мантиқий саволлар юбормаяпсизми?
Буёқда эса ўрнингизга бошқалар миллионлар ишлаб олишмоқда.
Кеча “Заковат”нинг баҳорги мавсум финали бўлиб ўтди. Унда Нукус шаҳридан ўқитувчи Баҳодир Қидирбоев саволи мавсумнинг энг яхши саволи деб топилди.
Баҳорги мавсумдан бошлаб финалда мукофот пуллари 2 баробар оширилди: ярми “Заковат” клуби, қолган ярми “Капиталбанк” ҳисобидан.
Шу сабабли Баҳодир Қидирбоев мавсумнинг энг яхши саволи учун 50 млн сўм, шунингдек ўйинда олтинчи очкони қўлга киритгани учун яна 12 млн сўм, жами❗️62 млн сўм пул мукофотига эга бўлди.
Битта савол билан 62 млн сўм ишлаб олиш — бунақаси ҳали тарихда бўлмаган! Бу ҳали мавсум финали, олдинда йил финали турибди. Ҳозирча йил финалида энг яхши саволга 100 млн сўм ваъда қилинган. Лекин оширилиши ҳам мумкин.
📨Савол юбориш шартлари бу ерда.
Эслатма: 2022 йил 20 январдаги Президент қарорида савол йўллаган телетомошабинларни моддий рағбатлантириш масаласи ҳам белгиланган эди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 967


