Duel лойиҳасининг финал босқичи Тошкентда бўлиб ўтади
Video12-sentabr, 2021, 21:532 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ҳудудлардаги, айниқса, чекка ҳудудлардаги ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган “Duel” лойиҳасининг финал босқичи 14-15-16 сентябрь кунлари соат 18:00 да Тошкентдаги “Aдиблар хиёбони”да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Алишер Саъдуллаев хабар берди.
Финалда 67 нафар ёш истеъдод эгалари иштирок этадилар.
Танловнинг мукофот жамғармаси 500 млн сўмни ташкил қилган бўлиб, тўртта йўналишнинг ҳар бир 1-ўрин соҳибларига 25 млн сўмдан, 2-ўрин соҳибларига 15 млн сўмдан, қолган барча иштирокчиларга эса 5 млн сўмдан пул мукофотлари топширилади.
- 👍 1

