2018 йилги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти эълон қилинди

Matn28-oktabr, 2018, 20:492 daqiqa0 koʻrish

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида 2018 йилги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти эълон қилинибди.

Ғолибларга энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти берилар экан (6 млн сўм).

Қуйидаги номинациялар бор экан:

I. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида (жами 3 та):
1.1. “Йилнинг энг яхши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходими”;
1.2. “Йилнинг энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси”;
1.3. “Йилнинг энг яхши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маҳаллий Кенгаши раиси”.

II. Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида (жами 3 та):
2.1. “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
2.2. “Йилнинг энг яхши ёш фермери”;
2.3. “Йилнинг энг яхши ёш ҳунарманди” номинациялари бўйича.

III. Фан-таълим ва ижтимоий соҳада (жами 5 та):
3.1. “Йилнинг энг яхши ёш ихтирочиси”;
3.2. “Йилнинг энг яхши ёш олими”;
3.3. “Йилнинг энг яхши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси” (вазирлик ва идоралардаги етакчилар кенгаши - 1 та, таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти - 1 та);
3.4. “Йилнинг энг яхши “Камалак” сардори” номинациялари бўйича.

IV. Санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳасида (жами 6 та):
4.1. “Йилнинг энг яхши ёш актёри”;
4.2. “Йилнинг энг яхши ёш қўшиқ ижрочиси”;
4.3. “Йилнинг энг яхши ёш ижодкори”;
4.4. “Йилнинг энг яхши ёш журналисти”;
4.5. “Йилнинг энг яхши ёш блогери”;
4.6. “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси”.

Ҳужжатлар 25 ноябрга қадар қабул қилинади.

Мана бу ерда танлов Низоми, мана бу ерда эса номзодлар топширадиган ҳужжатлар рўйхати бор.

Хоҳловчилар қатнашсин, омад тилайман!

P.S.: шунақа тадбирлар учун кетадиган пулларни интеллектуал лойиҳалар, танловлар учун ҳам қачон ажратишни бошлашаркина?

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek