Ўзбек лотин алифбоси ислоҳоти ва Ж ҳарфи муаммоси
Юқоридаги фикрлар👆 филолог ва блогер Шаҳноза Тўрахўжаевага тегишли.
Ҳақиқатдан лотин ёзувимизнинг узоқ кутилган ислоҳотига яқин қолгани кишини хурсанд қилади. Ниҳоят назариётчи олимларимиз ва амалиётчи мутахассисларимиз бир ёқадан бош чиқаришга ҳаракат қилиб (конференциядаги гап-сўзлардан бошлар бир ёқадан чиқмаётганга ўхшайди), бир тўхтамга келишаётгани бу ўзбек тили учун оламшумул ижобий жараён эканлигини тан олишимиз керак.
Каналим орқали анча аввал лотин ёзувига асосланган алифбомизни ислоҳ қилиш керакми, деган савол билан мурожаат қилган эдим. Ўшанда 583 киши (68%) ислоҳ қилиш тарафдори, 178 киши (20,7%) ҳозиргидек қолишни ёқлаган бўлса, 98 киши (11,3%) кириллчада ёзишни давом эттиришини айтганди.
Мен ўз позициямни доим айтиб келганман — алифбомизнинг ислоҳоти сув ва ҳаводек зарур, дегичлар тарафдаман.
Охирги ҳаракатлардан хулоса қилиш мумкинки, ислоҳот бўлиши аниқ. Фақат бу қай кўринишда, мана буниси ҳам жуда муҳим. Ислоҳотлар мавжуд муаммоларни бартараф этишга ёрдам берадими ёки у навбатдаги муаммоларни келтириб чиқарадими? Ёки муаммонинг ярмини ечиб, қолганини ўз ҳолича ташлаб қўядими?
Умид қиламизки, соҳа мутахассислари бу бўйича нисбатан маъқул вариантни танлашади. Барча учун энг оптимал вариант бўлмайди барибир. Кимгадир у ёқади, кимгадир бу. Ҳамманинг кўнглидан чиқишни иложи йўқ.
Масалан, менга "Ж" ҳарфини иккита қилиш таклифи мутлақо ёқмади.
Бизда бир муаммонинг ечими албатта кейинги муаммоларни келтириб чиқариши шартми? Албатта оддий халқ учун яхшигина "сюрприз" тайёр туриши керакда, а?
Масалан, таклифга кўра, бундан буён қуйидагича ёзилиши керак:
Андижон - Andicon
Жажжи - Cacci
Жанжал - Cancal
Жонажон - Conacon
Жамол Камол (ёзувчимиз) - Camol Kamol
Жамулжам - Camulcam
Жанг-жадал - Cang-cadal
Жимжит - Cimcit
Жар - car
Онажон - Onacon
Оббоооооо. Мана шунақа таклифлардан кейин «o’», «g’», «sh», «ch» ҳарфлари ҳам бир чиройли кўриниб кетарканей.
Алифбони ислоҳ қилиш жараёнида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган инсонлар, Сизларга минг раҳмат! Шу ишга ким бош қўшаётган бўлса, умридан барака топсин. Лекин илтимос, илтимос, илтимос, "Ж"ларимизга тегманглар. "Ж"га тегиб, қаттиқ адашяпсизлар. "Ж"ларимизни тинч қўйинг. Йўқса, ҳаммаёқ "Ж" бўлиб кетиши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 1

