Лотин алифбосини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар

Matn26-oktabr, 2018, 12:172 daqiqa0 koʻrish

Manba:Shahnoza Soatova blogi

Энди "Ж" ҳам иккита бўлиши мумкин!

Кеча лотин алифбосини ислоҳ қилишга бағишланган конференцияда иштирок этдим. Умуман олганда, ўзгаришларни ёқлайман.

Аммо "С" ҳарфи билан бироз можаро бўлди, шу борасида ўз фикримни айтиб ўтмоқчиман – менинг позициям ҳужжат бўлиб қолсин шу ерда :)

Хуллас, "С" ҳарфи алифбога "Ж" бўлиб киряпти (жўжа – сŏса). Яна J ҳарфи ҳам қоляпти (jurnal, jyuri). Яъни энди иккита Ж бўлади!

Бу нима учун қилиняпти?

Ç ҳарфини алифбога киритиш учун! С ни киритмай туриб унинг асосида ясаладиган Ç ни киритиш мантиқсиз дейишди.

Майли, бу гапда жон бордир. Лекин С ни шу туришича Ч ўрнига қабул қилиб қўяқолайлик деган (назаримда, жўяли) таклиф ўтмади. "Биз туркий дунё билан яқинлашишимиз керак" дейишди.

Хўп, унда унлиларни, хусусан, Ў ва И ни ҳам иккитадан қилайлик, туркий дунёга яқинлашиш мақсад бўлса деган саволга жавоб эса бундай бўлди:

"Турклар қандай эшитса, шундай ёзади, уларда ёзувда орфоэпик принцип бирламчи, бизнинг тилга бу хос эмас. Биз ўз манфаатларимизни биринчи ўринга қўйишимиз керак".

Яъни, стандартлар ва принциплар бир хил эмаслигини, ўрнига қараб ўзгариб турганини сиз ҳам англадингиз, шундайми?

Мақсад, С ни алифбога киритиш, Ч ни айнан турклардек ёзиш, аммо жаа турклашиб кетмаслик.

Ж иккита бўлса, нима қилибди?

Мен амалиётчи сифатида бунга қарши чиқдим (билиб қўйинглар-да :) ) С ни Ч ўрнида қабул қилиш ёки С ни шунчаки алифбога киритмай, Ç ни қабул қилиш, яъни Ж ни иккита қилмасликни ёқладим. Лекин ҳозирча олимларнинг қўли баланд келди.

Бошқа (ҳозирча эҳтимолий) ўзгаришлар бундай:

Ў – Ŏŏ
Ғ – Ğğ
Ш – Şş
NG – алифбодан олиб ташланади

Охирги гапни қонунчилик палатаси айтади.

Қолган тафсилотларни мана бу ҳаволадан ўқишингиз мумкин.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek