Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ислоҳ қилинадими

Foto12-fevral, 2021, 11:561 daqiqa0 koʻrish

Алифбо ислоҳ бўладими?

Кеча Ҳукумат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш бўйича қарор қабул қилгани, лекин у ерда ҳозирги алифбони ислоҳ қилиш гап кетмагани ҳақида ёзгандим.

Кун.уз нашрининг «Йўл харитаси»ни ишлаб чиққан ишчи гуруҳ аъзосига таяниб хабар беришича, «Йўл харитаси»даги биринчи бандда, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бандида лотин ёзувини ислоҳ қилиш масаласи ҳам ўрин олади.

Унга кўра, алифбодаги муаммоли ҳисобланган «O‘, G‘» каби ҳарфларнинг ҳам ислоҳ қилиниши назарда тутилган (суҳбатдошга кўра, энг камида шу икки ҳарф ислоҳ қилинади).

Бу албатта яхши хабар, ўзгаришларни кутамиз. Лекин бу масала Ҳукумат қарорида аниқ кўрсатилганда янада яхши бўларди. Негадир 1-бандда бир оғиз ҳам алифбо ислоҳи ҳақида ёзилмабди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek