Устюртда кунлик 1 млн куб метр газ берадиган қудуқ очилди

Matn12-fevral, 2021, 10:401 daqiqa0 koʻrish

​Устюртда кунлик 1,0 млн куб метр ҳажмдаги табиий газ оқими олинадиган қудуқ очилди

Маҳаллий ОАВларда берилган хабарга кўра, янги очилган “Ғарбий Қуйи Сургил” кони майдонидаги 1-сонли қудуқ 4111 метр чуқурликкача бурғиланган ва табиий газ оқими аниқланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати янги қудуқдан кунлик 1,0 млн куб метр ҳажмдаги табиий газ оқими олинаётганини маълум қилди. Ушбу коннинг дастлабки углеводород захиралари 7,5 млрд куб метр табиий газ ҳамда 265 минг тонна газ конденсати миқдорида баҳоланаётган экан.

Хабарда айтилишича, аксарият қудуқлардан кунлик 100-250 минг метр куб табиий газ оқими олинмоқда.

Бу рақамлар Устюртда катта газ захираси борлигини кўрсатмоқда, сабаби бундан сал аввалроқ кунлик 900 минг куб метр табиий газ олинадиган бошқа бир қудуқ очилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Устюрдаги янги очилган газ конденсат кони ҳолатини ўрганган.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek