Quyosh fotoelektr stansiyasining ekologik ahamiyati
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Кармана туманидаги замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши ортидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна, буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.
Бу экология учун жуда муҳим. Мен яқинда экология мавзусида катта йиғилиш ўтказдим. Чунки биз ушбу соҳага жиддий эътибор қилишимиз, халқимизнинг саломатлиги ҳақида қайғуришимиз шарт. Афсуски пандемия вақтида кўплаб юртдошларимиздан айрилдик, агар экология ҳақида кўпроқ қайғурганимизда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ривожланганда кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қола олган бўлардик.
❗️Бундан ташқари электр ишлаб чиқаришда тежаладиган 80 миллион куб метр табиий газни энди аҳолига берамиз.
Шунга кўра, қуёш фотоэлектр станциялари мана шу жиҳатларидан ҳам фойдали”, - деди Шавкат Мирзиёев.
👉 @xushnudbek 👈

