Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланувчилар рўйхати
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланиши маълум бўлди
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахслар эмланади:
➖ 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
➖ сурункали касалликлари бор шахслар;
➖ тиббиёт ходимлари;
➖ мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
➖ аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
👉 @xushnudbek 👈


