Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва вакцинация масалаларини муҳокама қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз»

1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда айтилган муҳим гаплар:

➖ ўтган йили ихтисослаштирилган марказларда даволанишга муҳтож 84 минг нафар бемордан атиги 51 минг нафари бепул ордер билан таъминланган. Президент ордерлар учун маблағни деярли 1,5 бараварга кўпайтириб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратиш бўйича Молия вазирлигига кўрсатма берди;

➖ бугунги кунда донор беморнинг яқин қариндоши бўлмаса, трансплантацияга рухсат берилмаган. Оқибатда, кўпчилик фуқароларимиз бундай амалиётни чет элда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Шу боис инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди;

➖ келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотаси икки бараварга оширилиши белгиланди;

➖ 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини компьютер томографлари билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди;

➖ апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. Ҳозирда 660 минг доза вакцина олиб келинган. Ҳукумат комиссиясига Хитойдан яна 3,5 миллион доза ва Россиядан 1 миллион доза вакцина сотиб олиш бўйича кўрсатма берилди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek