Лотин алифбоси ислоҳоти муҳокамаси муддати узайтирилди
Лотин алифбоси ислоҳотига оид қонун лойиҳаси муҳокамаси муддати 2021 йилнинг 1 ноябрига қадар узайтирилди
"Бу муддат давомида масъуллар томонидан қонун лойиҳасининг зарурати ва аҳамиятига бағишланган илмий анжуманлар, маъруза ва семинарлар ўтказилади. Алифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади. Шу билан бирга, ОАВларда такомиллашаётган алифбонинг турли (фонетик, график, техник, имло) хусусиятларига доир туркум кўрсатув ва мақолалар ташкил этилади" дейилади Давлат тилини ривожлантириш департаментининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра, Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилган эди.
Ундаги асосий ўзгаришлар Ғ, Ў, Ч ва Ш ҳарфлари билан боғлиқ эди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

