2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари кўпайди

Matn11-may, 2021, 09:281 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари кўпайди

2021 йилда дам олиш кунларини белгилаш тўғрисидаги Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

☑️ Унга кўра, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:

➖ 14 май – жума;
➖ 31 декабрь – жума
.

Бунгача фармонга кўра 2021 йилда фақат 2 сентябрь — пайшанба ва 3 сентябрь — жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганди.

☑️ Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

➖ 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
➖ 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.

☑️ Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Эслатма: июль ойидаги кўчиришлар Қурбон Ҳайити байрамида кетма-кет 3 дам олиш кунини ҳосил қилиш учун белгиланди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek