Афғонистондаги терактлар оқибатида юзга яқин одам ҳалок бўлди

Foto10-may, 2021, 16:461 daqiqa0 koʻrish

Афғонистонда 2 та терракт. Юзга яқин одам ҳалок бўлди

8 май - шанба куни Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги қизлар мактаби биноси олдида портлаш рўй берди. Қурбон бўлганлар сони 70 нафардан, жароҳатланганлар эса 150дан ортиқ экани айтилмоқда.

Қурбонларнинг аксариятини 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар ташкил қилади.

Манбаларнинг таъкидлашича, мактабда учта портлаш содир этилган: дастлаб машина портлаган, сўнгра икки ракета учирилган.

Шунингдек, 10 май - Афғонистоннинг Забул вилоятида йўловчи автобусининг йўлга қўйилган минада портлаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Мамлакатда теракт қурбонлари хотирасига 11 май мотам куни деб эълон қилинди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek