Стартап лойиҳалар ва бизнес ғоялар танлови эълон қилинди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
“Young Entrepreneurs Generator” бизнес инкубатори энг яхши стартап лойиҳалар ва бизнес ғоялар танловини эълон қилади
Мазкур танлов “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиляпти.
Тақдим этилган лойиҳалар реализацияси учун барча имкониятлар яратилиб, ҳар бир саралаб олинган лойиҳа учун 100 000 АҚШ долларигача миқдорда молиялаштирилади.
Танлов ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари ва амалий тадқиқотлари натижаларини рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш, ёш тадбиркорлик субъектларининг саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Қўшимча маълумотлар учун:
www.yegenerator.uz
+998 33 350 33 33
+998 99 611 88 99





