Коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилади
⚡️Коллеж ва техникум ўқувчилари учун стипендия жорий этилиши кутиляпти
Бу бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
✅ Лойиҳага кўра, дуал таълим шаклини жорий қилган профессионал таълим муассасаларига ички имкониятидан келиб чиқиб ўқувчилар учун стипендия ёки моддий рағбатлантиришлар жорий этиш ваколати берилади.
📝 Бунинг учун муассаса ўзининг тегишли бўйсинувдаги вазирлик ёки идора билан келишиши лозим бўлади.
💵 Маблағларни таълим муассасаларининг ўзи қуйидагилар ҳисобига мустақил шакллантириши мумкин бўлади:
➖ бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналарини ўқув курслари ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш;
➖ муассасанинг ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини (хизматларни) намойиш қилиш ва сотиш.
🏭 Профессионал таълим муассасаларига ўз таъсисчилигидаги маъсулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
Стипендия ажратиш тартибини Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1360

