Коллеж ва техникумларда дуал таълим шакли жорий этилади
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlangan❓Келаси йилдан талабалар ҳафтада 2 кун ўқиб, қолган кунлар ишлайдиган бўладими?
Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб каналлар келаси ўқув йилидан бошлаб талабалар ҳафтасига 2 кун ўқиб, қолган кунлари ишлаши мумкин бўлади, деган хабарлар тарқалди. Шу масала юзасидан саволлар кўпайгани учун изоҳ бермоқчиман.
Энг аввало, бундай тартиб олий таълим муассасалари талабаларига тааллуқли эмас. Бу ерда гап коллеж ва техникумларнинг, яъни профессионал таълим муассасаларининг ЎҚУВЧИлари ҳақида бормоқда.
Аниқроқ айтсак, ҳукуматнинг 29 март куни қабул қилган қарорига кўра, профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)да ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини бирга олиб боришни назарда тутувчи дуал таълим шакли жорий этилади.
Дуал таълимнинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
✅ барча коллеж-техникумларда ҳам дуал таълим шакли мавжуд эмас;
✅ Дуал таълим ташкил этиладиган профессионал таълим муассасалари рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади;
✅ Дуал таълим бўйича ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қабул параметрлари доирасида умумий белгиланган тартибда амалга оширилади;
✅ Кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларнинг дуал таълимга ўқишини кўчириш тақиқланади;
✅ дуал таълим шаклида ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқитилади;
✅ ўқувчилар ҳафтада камида икки кун коллеж ва техникумлардаги ўқув жараёнларида иштирок этишади;
✅ қолган иш кунларида амалий машғулотлар билан бирга меҳнат фаолиятини олиб боришлари мумкин бўлади;
✅ ўқувчилар ишлаган кунига ҳақ тўланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
