Техникумларга қабул муддатини узайтириш таклиф этилди
ТАКЛИФ: Техникумларга қабул жараёни муддатини истисно тарзда узайтириш керак
Кўпчиликнинг ёки хабари бор, ёки хабари йўқ, жорий йилдан бошлаб техникумларга қабул эълон қилинди. Энг қизиғи ушбу техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Бу албатта катта имконият.
Аммо кўпчилик бундан бехабар қолди ёки хабари бўлса ҳам, балки ОТМга кириб кетарман деган илинж билан тест жавобларини кутди ва техникумларга ҳужжат топширмади.
Аммо жорий йилда 1 млн 300 мингдан ошиқроқ ёшлар талабаликка қабул қилинмайди, бошқача айтганда кўчада қолади. Уларнинг катта қисми кейинги йил перевод қилиш илинжида (билим олиш мақсадида эмас) қўшни давлатларга "оқиб" кетишмоқда. Ваҳоланки, ўзимиздаги техникумларда ўқиса, ОТМларнинг 2-курсига имтиҳонсиз суҳбат асосида кириши мумкинлигини яхшироқ тарғиб қилинса, ўзимизда қоларди.
Лекин минг афсуски техникумларга қабул жараёни тугаб бўлган. Ўқишга кира олмаганлар хоҳласа ҳам энди ҳужжат топшира олмайди. Эшитишимга қараганда, жуда кўп техникумларда топширилган ҳужжатлар сони кам бўлган, ҳатто квота ҳам тўлмаган.
❗️ТАКЛИФ: шуларни ҳисобга олиб, техникумларга қабул жараёни муддатини истисно тарзида узайтириш керак. Техникумлар ҳақида яхшироқ тарғиб қилиш керак. Шунда талабгорлар сони кўпайиши шубҳасиз.
Давлат қабул комиссияси ушбу таклифни кўриб чиқади, деган умиддаман.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1


