Техникум битирувчилари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

❓Техникумни битирганлар ОТМларга имтиҳонсиз 2-курсга талабаликка қабул қилинадими?

ЖАВОБ: Ҳа, худди шундай.

2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Президент фармонига мувофиқ ана шундай қоида белгилаб қўйилган.

Яъни техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин. Жорий йилда ўқиш фақат кундузги шаклда олиб борилади.

Техникумларга ўқишга кириш учун texnikum.edu.uz сайти орқали онлайн ариза топшириш мумкин. Ҳужжатлар 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Техникумларга электрон платформа орқали қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

Техникумларга 103 тадан ортиқ касб ва мутахассисликлар бўйича жами бўлиб 68 мингдан ортиқ (шундан 9199 нафари давлат гранти асосида) ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.

2020/2021 ўқув йили учун қабул параметрлари билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek