Юридик техникумларга қабул тест синовлари санаси белгиланди

Matn2-oktabr, 2020, 15:381 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Юридик техникумларга қабул тест синовлари 5-6 октябрь кунлари бўлиб ўтади

2020-2021-ўқув йилида Aдлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари 2020 йил 5-6 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

Тест синовлари юридик техникумлар жойлашган ҳудудларда ўтказилади. Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 09:00 дан 12:00 га қадар, 2-смена соат 14:00 дан 17:00 га қадар) ташкил этилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани шахсий кабинетлари (texnikum.dtm.uz) дан олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан кечикмасдан паспорти ва рухсатномаси билан келишлари сўралади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek