Бу йилги тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади
Matn13-iyul, 2022, 19:081 daqiqa0 koʻrish
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилади
Бу ҳақда @xushnudbek каналида бўлиб ўтаётган овозли чатда ДТМ директорининг ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Унинг хабар беришича, жорий йил ҳам тест синовлари худди 2020 ва 2021 йилларда бўлгани каби катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади.
Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. Ҳозирда жойларни тайёрлаш ишлари кетмоқда.
Овозли чат ҳозирда ҳам давом этмоқда. Тинглаш учун ҳавола:
📲 https://t.me/xushnudbek?livestream
👉 @xushnudbek 👈

