Қўшимча тест синовлари 23 август куни ўтказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

⚡️Қўшимча тест 23 август куни ўтказилади

📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ маълум қилди.

✅ Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

1️⃣ тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар (уларнинг сони 110 нафар);

2️⃣ 16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар (уларнинг сони 1200 нафардан зиёд, лекин ҳали улар битталаб текшириб чиқилади).

❌ Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

📍 Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

📄 Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани эртадан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

👉@xushnudbek👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek