Йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш бўйича таклифлар
Xushnudbek.uzVideo9 daqiqa0tahrirlanganБугунги кунда йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилиняпти. Бу албатта жуда яхши. Қанча кўп муҳокама, соғлом баҳс ва асосли фикрлар бўлса, шунча вазиятни ўнглаш, йўллардаги фожиаларнинг олдини олиш мумкин бўлади.
Яқиндагина Тошкент имтиҳон маркази лойиҳаси муаллифи эканлигини очиқлаган Комил Алламжонов йўлларда ўзгариш қилиш учун 3 та асосий масаланинг ечими топиш керак дея, таклиф бермоқда. Булар:
1) инфраструктура (йўлларнинг равонлиги, жамоат транспорти тизимини яхшилаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун етарли шароит, йўл белгилари, тизимнинг рақамлаштирилгани ва ҳ.к.);
2) маъмурчилик (йўл қоидаларнинг тўғрилиги, жазонинг барча учун муқаррарлиги, ашаддий қоидабузарларга жавобгарликни кучайтириш ва ҳ.к.);
3) ана ундан кейингина ўқитиш ва имтиҳон масаласи (автомактабларда ўқитиш сифатини ошириш, ўқимаганларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бермаслик).
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 772





