Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун янги имтиҳон маркази

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Ички ишлар вазири ўринбосари: «Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради. Биз бундан бошқасига рози эмасмиз ва бунга йўл ҳам қўймаймиз»

Бугун Тошкент имтиҳон марказининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Эртага 4 февралдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар шу ерда топширилади.

Марказнинг асосий мақсади имтиҳонларни пул, таниш-билиш орқали топширишга чек қўйиш.

“Бу орқали эса фуқаролар ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради, ёки ва ниҳоят сифатли таълим беришни бошлайди”, - деди ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев.

Тақдимот давомида журналист ва блогерлар ҳам имтиҳон топшириб кўрдик. Натижалар уяладиган даражада 😂 Фақат 2 киши назариядан, бошқа 2 киши амалийдан ўта олишди, қолган ҳамма имтиҳондан йиқилди🤦🏻‍♂️

Хуллас, билган бемалол, осон ўтаркан, билмаганга “узр” дейишаркан.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3793
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek