Хусусий ташкилотлар ҳайдовчилик имтиҳонини ўтказа бошлайди

Matn7-may, 2021, 09:421 daqiqa0 koʻrish

1 июндан хусусий ташкилотлар ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон ўтказишни бошлайди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан, 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.

Ушбу тартиб троллейбус ва трамвайни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek