Чет тили ўқитувчиларига 50 фоизгача устама берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Видеоселектордан:

Чет тилини ўқитиш сифатини ошириш учун ҳар бир туман ва шаҳарга 1 миллиард сўмдан ажратилади.

– Бундан буён хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши, уларнинг малакасига қараб белгиланади. Халқаро сертификатнинг дастлабки ва ўрта даражасини олган ўқитувчиларга – 40 фоиз ва юқори натижа кўрсатганларга 50 фоиз устама белгиланади. Бунда юқори балл олган ўқитувчиларга халқаро сертификат олиш учун тест топшириш харажатлари қоплаб берилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари Молия вазирлигига ушбу мақсадлар учун жорий йилда 50 миллиард сўм ажратиш бўйича топшириқ берди.

Манба: ЎзА

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek