Қорақалпоғистонда янги институт ташкил этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Қорақалпоғистонда янги институт ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (275-сон, 04.05.2021 йил) билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади. Бунда, ҳафтада беш кунлик ўқиш ҳамда ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

ТДАУ Нукус филиалининг барча талабалари янги институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилади ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломини бериш бошланади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek