Давлат хизматчиларининг чет тилини ўрганиши рағбатлантирилади
Давлат хизматчиларининг чет тилини ўқишлари қўшимча рағбатлантирилади
Президент қарорига мувофиқ давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат хизматчилари хорижий тилларни ўзлаштиришига қўшимча имкониятлар яратилади.
❗️Унга кўра:
✅ 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётини йўлга қўяди;
✅ 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан) лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади;
✅ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.
👉 @xushnudbek 👈



