Chet tillarini o‘qitishni takomillashtirish chora-tadbirlari
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganПрезидент раислигида бўлиб ўтаётган чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектордан муҳим маълумотлар:
➖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилади;
➖ ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади;
➖ кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур;
➖ юқори балл олган ўқитувчиларга ўқиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
➖ чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Туман/шаҳар ғолибига 100 млн, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактабга 200 млн, республикада биринчиликни қўлга киритган мактабга эса 500 миллион сўмгача мукофот берилади.
👉 @xushnudbek 👈

