Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилди
Президент қарорига асосан:
➖ Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилди;
➖ таълимнинг барча босқичлари педагоглари, магистратура ва докторантурага ўқишга кирувчилар ҳамда давлат органларининг ходимлари учун чет тилларини тегишли даражада билишни тасдиқловчи сертификатга эга бўлиш талаби ўрнатилмоқда;
➖ таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади;
➖ 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
👉 @xushnudbek 👈

