Ўқитувчиларга халқаро сертификат учун устама берилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzШавкат Мирзиёев ҳузурида халқ таълими соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда. Жумладан, республика бўйича айни пайт…Йиғилишда ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини рағбатлантириш орқали таълим сифатини кескин ошириш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.
Мисол учун, ўтган йили халқаро сертификатни олган чет тили ўқитувчиларини рағбатлантириш тизими жорий қилингани натижасида Навоий, Наманган ва Сурхондарёда малакали ўқитувчилар сезиларли даражада ошган.
Мутасаддиларга бу тажрибани янги ўқув йилидан бошлаб математика, кимё, физика, биология ва ахборот технологиялари фанларига ҳам жорий этиш топширилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 647

