Марҳаматда ўқитувчиларнинг узр сўраши бўйича тафсилотлар
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganУзр сўрашга мажбурланган ўқитувчилар бўйича айрим қўшимча маълумотлар:
➖ Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг маълум қилишича, Марҳамат туманидаги 9-мактаб (ҳозирги 72-ИДУМ) рейтингда республика бўйича 9622 та мактаб ўртасида 5144-ўринни, тумандаги 45 та мактаб ўртасида 23-ўринни эгаллаган. Яъни паст натижа қайд этмаган;
➖ Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ушбу юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларнинг шаънини ерга уриш балки Давлат сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолаган ва бунга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилишини таъкидлаган;
➖ Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг айтишича, “айрим” раҳбарларнинг маънавиятсизлиги ва савиясизлиги кечириб бўлмас хатони юзага келтирган. Вилоят ҳокими мазкур ҳолатни ўз назоратига олган, айбдорлар жазоланишига ваъда берган;
➖Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг айтишича, ушбу йиғилиш Марҳамат тумани ҳокимидан чиққан ташаббус бўлган. Шунингдек, вилоят ХТБ бошлиғи устозларни ҳимоя қилмагани учун узр сўраган;
➖ Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ушбу воқеа учун устозлардан узр сўраган.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1996




