Хусусий имтиҳон марказлари учун лицензия олиш тартиби
ИИВ: белгиланган талабларга жавоб берса, исталган тадбиркорлик субъекти имтиҳон тизими учун лицензия олиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг баёнотида айтилишича, хусусий имтиҳон марказлари 07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон Президент қарори ҳамда 05.05.2021 йилдаги 272-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ташкил этилмоқда.
Юқоридаги қарорлар асосида энг аввало имтиҳонлар инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилиши, замонавий автодром мавжудлиги, махсус ҳимояланган дастурий таъминотлар комплексига эгалиги ҳамда имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги ва бошқа шу каби талаблар ўрнатилган.
«Ушбу талабларга тўлақонли жавоб берадиган имтиҳон тизими учун сармоя киритган исталган тадбиркорлик субъекти лицензия олиш учун ариза топшириши мумкин. Бунда ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов ёки тўсиқ йўқлигини маълум қиламиз», - дейилади баёнотда.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 953



