ЙҲХББ ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари ҳақида огоҳлантирди

Matn29-dekabr, 2021, 17:421 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzҲайдовчилардан имтиҳон олиш тизими шаффофлашади. Бу нима беради? ИИВ ЙҲХББ кеча ҳайдовчилардан имтиҳон олиш тизими хусусий секторга ўтиши, мазкур марказларда и…

​❗️ЙҲХББ огоҳлантирмоқда: ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш учун ҳали ҳам кеч эмас, кейин ҳар қанча эътироз қилманг, бефойда бўлади

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (халқ тилида - республика ГАИ) иккинчи бор огоҳлантириш билан чиқди. Биринчи огоҳлантириш ҳақида мана бу ерда ёзгандик.

Гап шундаки, яқинда ҳайдовчилик ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий имтиҳонларни олиш тизими тубдан ўзгариши кутилмоқда. Президент қарори асосида бу ҳуқуқ хусусий секторга ўтказилади ва инсон омилидан холи, тўлиқ автоматлаштирилган тизим орқали имтиҳонлар олинишни бошлайди.

Ўтган сафар ЙҲХББ автомактаблар маъмуриятини огоҳлантириб, ўқувчиларини яхшироқ ўқитишлари кераклигини айтганди. Бу сафар урғуни кўпроқ фуқароларга қаратишибди. Яъни агар сиз ҳайдовчи бўлмоқчи бўлсангиз, унда ҳали ҳам кеч эмас, чин дилдан ўқинг, автомобиль бошқаришни яхшилаб ўрганинг, малакангизни оширинг, агар мабодо ўқимасдан, коррупция йўли билан "права" оламан деб ўйлаб юрган бўлсангиз, адашасиз, имтиҳонлардан йиқилганингиздан кейинги эътирозларингиз бефойда бўлади, дейишмоқда.

Ўтган сафарги постимизда ҳам янги тизим ҳақиқатдан шаффоф ва адолатли ташкил қилинса, бундан жамият учун жуда катта фойда бўлиши, лекин шу ўринда имтиҳонлардан кўпчилик ўтолмагандан кейин, ўз-ўзидан эътирозлар ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик. Балки шунинг учун бўлса керак, ЙҲХББ олдиндан бир неча бор огоҳлантириш бериб қўймоқда. Эртага одамлар орасида «нимага бизга бу ҳақда айтмагандинглар, билганимизда ўқиган бўлардик» деган эътирозлар пайдо бўлмаслиги учун.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 26
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek