Зоминдаги автоҳалокатда 8 киши вафот этди
Зоминдаги автоҳалокатда 8 киши вафот этди, 1 киши оғир аҳволда
Кеча KIA ва Nexia-2 тўқнашуви оқибатида 2 киши воқеа жойида, 6 киши шифохонада вафот этган. KIA ҳайдовчиси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Аллоҳ барчамизни балолардан асрасин.
Бу воқеа фонида Комил Алламжонов Тошкент имтиҳон маркази ҳақида маълумот берди. Бугунгача 2406 киши имтиҳонга келган, шундан 347 кишигина ўта олган. Қолган 2059 нафар фуқаро йиқилган.
«Жуда кўпчилик масалани осон йўлини қидиряпти (ўрганиб қолганда). 100 доллардан 500 долларгача ходимларимизга пора бермоқчи бўлганлар қанча. Энди коррупциянинг (миллионлаб долларлар) миқдорини тассавур қилинг. Шунинг учун ҳам охирги пайтларда мен ҳақимда заказ мақолалар кўп чиқди. Наҳотки ўқиб келиш шунчалик қийин? Ўқисангиз эртага ўзингизга яхшику. Машинада эртага ота-онангиз, фарзандларингизни олиб юрасиз. Рулда билимли одам бўлгани яхшими ёки қоидаларни билмайдиган одам? Бу фақат фойдаку. Ўқигингиз келмаса машина ҳайдагингиз ҳам келмасин»,- деб ёзади Алламжонов.
👉 @xushnudbek 👈
- 😢 1729


