Ташаббусли бюджетда овоз бериш қачон бошланади
Ташаббусли бюджетда овоз бериш қачон бошланади?
Кўпчилик изоҳларда шу саволни беришмоқда. Нега менинг ташаббусимга овоз бериб бўлмаяпти, дейишмоқда.
Аслида бу саволга жавоб сайтнинг ўзида бор. Озгина эътибор берилса бўлди.
Ташаббуслар рўйхати саҳифасига кирилганда жараён 3 та босқичдан иборат бўлиши, учинчи босқич, яъни овоз бериш 2022 йил 2 март санасидан бошланиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур сайтдан ташаббус қолдирган ҳар бир одам борки, ушбу маълумотларга кўзи тушади. Буни кўрмай қолишнинг иложи йўқ.
❗️Биз болаликдан фарзандларимизда бу маданиятни ҳам шакллантиришимиз керак. Яъни мустақил изланиш, йўриқномаларни ўқиш, саволга жавобни ўзи қидириш каби. Афсуски бизда бу оқсаган. Кўпчилик сабрсиз, матн ўқишга, бирор нарсани мустақил қидиришга эринишади ва вақтдан ютиш учун кимдандир сўраб қўя қолгиси келади. Аммо аксарият ҳолларда аксинча бу кўпроқ вақт олади.
Масалан, шу постни ҳам кўпчилик охиригача ўқимади😉
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1585



